Поиск
RUUZ

Общество

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи номига сохта "визитка" яратилди

Интернетда "визитка" ЙПХ ходимига кўрсатилса, у ҳар-қандай қоида бузарликка кўз юмаётгани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ ЖХД ЙҲХ мазкур хабарларга муносабат билдирди.

132views0replies
0

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Ижтимоий тармоқларда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи исми ва телефон рақами ёзилган "визитка" суратлари тарқалди. Хабарда айтилишича, агар "визитка" ЙПХ ходимига кўрсатилса, ҳар-қандай қоидалар бузилишига кўз юмади.
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур "визитка" билан боғлиқ ҳолат жорий йилда ЙПХ ходими томонидан аниқланган ва тегишли тартибда билдирги орқали маълум қилинган.
Ходимнинг билдиргиси асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 1996 йилда туғилган С.О.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди (Такроран фирибгарлик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суратда акс этган "визитка" сохта бўлиб, ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи Саидов Олим Чориқуловичга тегишли эмас.
Шунингдек, ташриф қоғози ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслигини ва ҳеч кимга муайян ҳуқуқ ҳамда имтиёз бермайди.
"Агарда "визитка" билан боғлиқ ҳолатга дуч келсангиз 102 рақамига ёки ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг (71) 267-60-10 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
132views0replies
0

Комментарии