Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ота ва ўғил боғдан учиб чиққан оққушни тутиб, сўйиб еди

Улар оққушни оқ ғоз деб ўйлашган. Қушни сўйган 13 ёшли боланинг отаси жавобгарликка тортилди.

251views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда эркак Central Park'дан учиб чиққан оққушни тутиб, уйига олиб бориб сўйиб еди. Бу ҳақда "Меҳр ва Оқибат" хабар берди.
Маълум қилинишича, қуш панжара устидан учиб ўтиб, одамлар юрадиган йўлакка тушган. У ерда эркак уни ушлаб, уйига олиб кетган. Эркак топилгач, 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлагани ва кейинроқ улар қушни еганини маълум қилган.
"Меҳр ва Оқибат" вакиллари, боғ ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори 6 август куни эркак ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.
Эркакнинг сўзларига кўра, улар оққушни оқ ғоз деб ўйлашиб, уни овқатлантирмоқчи бўлишган, лекин у овқатдан бош тортган. Эркак 1,8 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
251views0replies
0

Комментарии