Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди

Damas ҳайдовчиси рул бошқарувида ухлаб қолганлиги сабабли Камаз юк автомашинасининг орқасига бориб урилган.

137views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 август куни соат 04:45 атрофида Самарқанд Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 55-километрида Damas ва Камаз юк автомашинаси иштирокида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида хабар берилди.
Аниқланишича, Damas автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида ухлаб қолиши натижасида Камаз юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган. Ушбу ЙТҲда Damas автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Яна 2 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
137views0replies
0

Комментарии