Кўксарой қароргоҳида икки давлат раҳбарлари ўртасида расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.




