Поиск
RUUZ

Общество

Энди табиатни асрашда ташаббус кўрсатганларга "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони берилади

"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишонини олганларга пул мукофоти ҳам берилади.

123views0replies
0

ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг "Табиат ҳимоячиси кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.
Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади. Бундай эътироф Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам насиб қилиши мумкин.
"Табиат ҳимоячиси"га БҲМнинг тўрт баравари миқдорида (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
123views0replies
0

Комментарии