• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 августа 2022

Чемпион шахматчиларга совғалар топширилди — фото

Уларнинг ҳар бирига 600 млн сўм ва Equinox автомобили берилди.

1182
0

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпион бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 11 август куни тунда Тошкентга қайтиб келди.

Шахматчиларни Тошкент халқаро аэропортида уларнинг яқинлари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда мухлислар кутиб олди.

Чемпионларнинг ҳар бирига 600 млн сўм ва Equinox автомобили, тренерига эса 300 млн сўм пул мукофоти берилади. Мукофотларни А.Арипов тантанали равишда топширди.

Шунингдек, йигитларга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, қизларга эса “Келажак бунёдкори” медали берилади.

1182
0