Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда МЧЖ мансабдорлари одамлардан 2 млрд сўмдан кўп пулни йиғиб, ўзлаштириб юборди

"RAYONA QUTLUG’" номли МЧЖ автомашина ва уй учун бошланғич тўловларини тўлаб беришга ишонтириб, одамлардан пул йиғиб олган.

136views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йилнинг 10 январь куни "RAYONA QUTLUG’" номли МЧЖни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган. Шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган. Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. 
Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ИИББ агар сиз "RAYONA QUTLUG’" МЧЖ фаолиятидан жабр кўрган бўлсангиз Миробод тумани ИИО ФМБга ёки 102 рақамига мурожаат қилишингизни сўрамоқда.
136views0replies
0

Комментарии