Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда биринчи ипотека маркази иш бошлади — фото

Марказда Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Президент марказни бориб кўрди.

274views0replies
0

president.uz

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда биринчи ипотека маркази иш бошлади. Бу ерда ипотека бозоридаги таклифлар умумлашган ва шаффоф тизим йўлга қўйилган. Ташриф буюрувчиларга Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Шунингдек, олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдамлашилади. Энг муҳими, барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.
"Халқимиз турмушини яхшилаш учун қанча қарорлар чиқаяпти, қулайликлар яратиляпти. Лекин кўпчилик бундан тўла хабардор эмас. Билганлар ҳам қаерга боришни билмай, овора бўлади. Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак. Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади", – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берди.
274views0replies
0

Комментарии