• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 августа 2022

Ўзбекистон ва Тожикистон “Ҳамдўстлик-2022” ҳарбий машғулотларини якунлади

Қўшма ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбий хизматчилари пулемёт, артиллерия ва бошқа қуроллар ёрдамида сохта душманни йўқ қилди.

439
0
Мудофаа

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирликлари раҳбарлари, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва генерал-полковник Шерали Мирзо, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ҳамдўстликнинг асосий босқичида иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотлар режасига кўра, икки давлат чегараларини бузишга уринган сохта душман гуруҳи пулемётчилар, танклар, артиллерия ва бошқа жанговар бўлинмаларнинг аниқ зарбалари натижасида йўқ қилинди.

Қайд этилишича, машғулотларда иштирок этган ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирликлари томонидан тайёрланган медаллар, эсдалик нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

439
0