Олий суд раиси Козимжон Комилов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Бу лавозимга Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов кўриб чиқилмоқда.
Июнь ойида Шавкат Мирзиёев Козимжон Комилов номзодини Олий суд раиси лавозимига иккинчи муддатга илгари сургани хабар қилинган эди. Унинг номзоди сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.