Бугун, 10 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди. Бу ҳақда завод Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.
Қайд этилишича, 10 август куни соат 07:00 ларда беморнинг умумий аҳволи ўта оғирлашган, унда артериал қон босими ва пульс аниқланмаган.
Зудлик билан реанимацион чора-тадбирлар олиб борилган ва юрак ёпиқ усулда тўғридан-тўғри массаж қилинган. Юқорида кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан беморда клиник ўлим юз берган Реанимацион ёрдамлар қайта-қайта ўтказилган бўлса-да, соат 07:05 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
Беморнинг ўлим сабаби тананинг 70 фоиз II – III АБ даражали 70 % термик куйиши; куйиш касаллиги токсемия босқичи. УБЕ, УНЕ ва УЮЕ оғир даражаси бўлган. Жасад суд-мед экспертизага текширувга юборилди.