Поиск
RUUZ

Общество

Олти ойда деярли 5 минг киши Тошкентдан бошқа вилоятларга кўчиб кетди

Давлат статистика қўмитаси Тошкентдан бошқа вилоятларга кўчишлар сони ҳақида маълумот берилди.

15views0replies
0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган.
Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.
Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
— Тошкент вилояти – 3611 киши
— Қашқадарё вилояти – 194 киши
— Самарқанд вилояти – 130 киши
— Хоразм вилояти – 117 киши
— Сурхондарё вилояти – 117 киши
— Бухоро вилояти – 112 киши
— Навоий вилояти – 88 киши
— Қорақалпоғистон Р. – 88 киши
— Жиззах вилояти – 82 киши
— Фарғона вилояти – 82 киши
— Андижон вилояти – 76 киши
— Сирдарё вилояти – 70 киши
— Наманган вилояти – 46 киши.
15views0replies
0

Комментарии