Поиск
RUUZ

Криминал

"Ипотекабанк" АТИБ бош мутахассиси кредит пулларини талон-торож қилгани аниқланди

"Ипотекабанк" АТИБ Фарғона вилояти филиали кредит мониторинг бўлими бош мутахассиси фуқароларни алдаб, 600 млн сўмдан ортиқ кредит маблағларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

94views0replies
0

UzNews.uz

"Ипотекабанк" АТИБ Фарғона вилояти филиалида кредит мониторинг бўлими бош мутахассиси фуқароларнинг номига кредит маблағларини ажратилишига эришиб, талон-тарож қилганлиги фош бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Аниқланишича, филиалда ишловчи ходим Б.Х бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, кредит олиш учун банк муассасасига келган ва ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро С.М.га гўёки ёрдам бермоқчи бўлган. Унга кредит чиқариш эвазига айтган шахс номига ҳам кредит ажратиш учун гаров таъминоти топиб бериш ҳамда ажратиладиган кредит маблағни ўзи қоплашини билдирган.
Фуқаро С.М.нинг қариндошига 320 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, банк ходими амакисининг номига нақд пул шаклида ажратилган 300 миллион сўм кредит маблағини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Б.Х ва бошқалар банкка мурожаат қилган якка турдаги тадбиркор Б.Р.га айланма маблағни тўлдириш мақсадида 600 миллион сўм кредит ажратилишига эришади. 300 миллион сўмини унга бериб, қолганини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Шунингдек, тадбиркор Б.Р.нинг кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида берилган 5800 АҚШ долларини кирим қилмай, шахсий эҳтиёжлари учун сарф қилган.
"Ипотекабанк" филиалининг бўлим бош мутахассиси Б.Х ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
94views0replies
0

Комментарии