• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 августа 2022

Жиззахда икки эркак аёлнинг уйига бостириб кириб, уни зўрлагани айтилмоқда

2 нафар фарзанди бор аёл ИИБга мурожаат қилган. Гумондорлар қўлга олинган.

930
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб зўрлангани ҳақида хабар чиқарилган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Зомин тумани “Пешағор” ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига тегганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан ЖКнинг 118- моддаси 2- қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

930
0