• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 августа 2022

Наманганда ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қурилди

Tарихий ёдгорликка қарийб 72 млрд сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.

177
0
Бош прокуратура

Наманганда ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археология ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган. Оқибатда, тарихий ёдгорликка қарийб 72 млрд сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

177
0