Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги Муқумий кўчасида ёнғин содир бўлди

ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

449views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги Муқумий кўчасида катта ёнғин бўлгани ҳақида хабар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, бугун 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
449views0replies
0

Комментарии