Поиск
RUUZ

Общество

Республикада мингдан ортиқ савдо расталарида гўшт, тухум ва сут маҳсулотлари қуёш тиғида сотилаётгани аниқланди

Сўнгги олти ойда истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилиши натижасида уларга 40 млрд сўм зарар етказилди.

44views0replies
0

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги / Иллюстрация

2022 йилнинг ўтган даврида 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди. 
Қайд этилишича, шундан, истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 40 млрд сўм ташкил этган. Шунингдек, 24,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Республикадаги 9 мингга яқин чакана савдо дўконлари ўрганилганда 12 фоиз яъни 1050 га яқин ҳолатда чакана савдо қоидалари талаблари бузилганлиги аниқланди. Шундан озиқ-овқат маҳсулотларини қуёш тиғида сақлаш, махсус жиҳозланмаган расталарида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари сотилаётгани, тухум маҳсулотларнинг қуёш тиғида сотилаётгани ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида 51 минг савдо расталардан, 1 минг 474 тасида, яъни 2,8 фоизи тарозилар метрологик текширувдан ўтказилган. Қолган 49 минг 500 дан ортиқ расталарда тарозиларнинг сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
44views0replies
0

Комментарии