Поиск
RUUZ

Общество

Сергели туманида ичимлик суви тўхтатилади

Туманда ичимлик суви тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган ҳудудлар маълум қилинди.

346views0replies
0

UzNews.uz

Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙ дан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида Д-1000мм тармоқларни кўчириш учун 10.08.2022 соат 10:00 дан 11.08.2022 соат 22:00 гача сувни ўчириш жараёнида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган ҳудудлар рўйхати. Бу ҳақда Тошкент шаҳар сув таъминоти МЧЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Сергели туманида ичимлик суви тўлиқ тўхтатиладиган маҳаллалар номи қуйидагича.
“Зиёкор”, “Номданак”, “Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонобод”, “Қушбеги", "Хонободтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир” ва “Қипчоқ” маҳаллаларида ичимлик суви тўхтатилади.
Ичимлик сув босими пасаядиган жойлар:
“Суғдиёна”, “Софдил”
Янгиҳаёт туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:
“Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чарағон” маҳаллалари ва тумандаги Туғруқхона, Поликлиника №37, КВД, Ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, Дока хлеб, "Тошкент" маҳалласи, Метал завод, 12-автопарк, КНС, “Греен парк” ва хусусий боғча “Эврика” ҳудудида ичимлик суви босими пасаяди.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникада ичимлик суви етказиб берилади.
346views0replies
0

Комментарии