• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 9 августа 2022

Самарқандда олтин кукунини пуллаётганлар қўлга олинди

12 кг олтин кукунини $50 мингга сотмоқчи бўлган 6 нафар шахс ушланди.

377
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар уларнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 кг олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд тумани "Янгиобод" МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида 6 нафар шахслар ариза муаллифларига 11,575 кг олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

377
0