• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 августа 2022

Ўзбекистонда халқаро қидирувда бўлган йирик фирибгар қўлга олинди

Қирғизистонлик шахс расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган.

564
0
ИИВ

Ўзбекистон ИИВ Интерпол ММБ ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди. 

Тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш чоғида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони ушлашга муваффақ бўлишди.

Қайд этилишича, жиноятчи қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган, шу муносабат билан жиноят ҳаракатларининг оғирлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Интерпол Миллий марказий бюросининг Бишкекдаги ҳамкасбларига қидирувдаги шахс Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилинишидан олдин ҳибсга олингани ҳақида маълум қилинди.

Ҳозирда қўлга олинган шахсни Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласи Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

564
0