Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Академик лицейларга кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда бир сменада ўтказилади.
Тест синовлари соат 8:00 да бошланади. Шунингдек, тест синовларини ўтказиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш бўйича қўшимча маълумот берилади.