Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари "Ernst & Young" Бизнес академиясида малака оширди

“Ernst & Young” Бизнес академиясида 25 йилдан ортиқ вақт давомида етакчи компанияларнинг 150 мингдан ортиқ мутахассислари тайёрланган.

58views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, жорий йилнинг 18-26 июль кунлари акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ мутахассислари Олмаота шаҳридаги "Ernst & Young" Бизнес академияси томонидан ташкил этилган “Нефть ва газ компаниясида рискларни бошқариш" мавзусидаги малака ошириш курсларида иштирок этишди.
Ушбу таълим дастури ўз ичига корпоратив бошқарув, рискларни бошқариш, ички назорат, компьютерни моделлаштириш ва инвестиция лойиҳалари рискларини баҳолаш, шунингдек, ички аудит каби асосий йўналишларни қамраб олган.
Дастур доирасида иштирокчилар компаниянинг корпоратив бошқаруви ва рискларни бошқаришда ҳар бир ходимнинг ваколатлари ва мажбуриятлари, компанияда хавф маданиятини шакллантириш тамойиллари асосида рақобат муҳитида муваффақиятли бизнесни яратиш учун самарали ички назоратни яратиш алгоритми билан батафсил таништирилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар компаниядаги рискларни бошқариш жараёни, рискларни аниқлаш ва баҳолаш воситалари ва усулларини, рисклар тўғрисида ҳисоботларни яратишни ва реал мисоллар асосида инвестицион лойиҳанинг рискларини аниқлашни ўрганиш имкониятига эга бўлишди.
Дастур якунида иштирокчиларга “Ernst & Young” Бизнес академиянинг халқаро стандартдаги сертификатлари топширилди.
Маълумот учун, “Ernst & Young” Бизнес академияси 25 йилдан ортиқ вақт давомида мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича МДҲ мамлакатларида консалтинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида турли соҳалардаги етакчи компанияларнинг 150 мингдан ортиқ мутахассислари Академияда тайёрланган.
58views0replies
0

Комментарии