Аввалроқ, ижтимоий тармоқда маст ҳайдовчи айбига иқрор бўлиб, бошқа спиртли ичимлик ичиб, машина ҳайдамасликка ваъда бераётганида ЙПХ ходими унинг устидан кулгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 29 июль куни Тўрақўрғон туманига хизматга жалб этилган Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 2-сафарбар гуруҳи инспекторлари соат 10:00 лар чамасида ВАЗ-2106 русумли автомашинани тўхтатиб текширганда, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқариб келаётганлиги аниқланган. Автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Видеотасвирда акс этган ходимларнинг фуқаро олдидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.