Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди

Spark ва Lacetti тўқнашувида 5 ёшли йўловчи ва яна икки киши шифохонага олиб кетилган.

212views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

2022 йил 7 август куни тахминан соат 20:30 ларда Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, 1964 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги Spark ва 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги Lacetti автомобиль ўзаро тўқнашган.
Тўқнашув натижасида, Spark йўловчилари вояга етмаган 2017 йилда туғилган М.М., 1968 йилда туғилган М.О., Lacetti ҳайдовчиси А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Spark ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси 1959 йилда туғилган Д.Э.лар олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
212views0replies
0

Комментарии