Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 30 июль куни соат тахминан 23:50 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 автомобиль йўлининг 12 километри, яъни Қарши тумани “Тахтапул” МФЙ ҳудудида Нишон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Б.Э. бошқарувида бўлган Lacetti йўлни ўнг томондан чап томонига қараб йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқаро Й.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада пиёда Й.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.