• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 8 августа 2022

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати ўртача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

578
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан +31…+34 даража атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат +35…+38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилмоқда.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

578
0