Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 50 туп кўп йиллик ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар "электросет" ходимлари томонидан кесиб ташланди

Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши натижасида етказилган зарар 1 млрд сўм этиб ҳисобланган.

465views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев Фарғонада кўплаб дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг, Экология қўмитаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, Ўзбекистон тумани "Қирқкетмон" МФФда Ўзбекистон туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан, шамол эсиши натижасида электр симига тегиб, инсон ҳаёти ва соғлигига хавф солаётган манзарали ва мевали дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз ўзбошимчалик билан кесилаётгани аниқланган. Ходимлар томонидан ҳолат жойида тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақланиб қолинган.
Юқоридаги ҳолатга кўра, ноқонуний равишда 48 тўп кўп йиллик қарағай, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтларни остидан кесиб ташлашгани аниқланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммаси 43 млн 410 минг сўм баҳоланган.
Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сонли фармонини 2-а-бандига асосан, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиб, 43 млн 410 минг сўмлик зарар қайта ҳисобланганда 856 млн 500 минг сўмни ташкил қилган.
Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим этилган.
465views0replies
0

Комментарии