• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 августа 2022

Самарқанддаги нефть базада салкам 18,5 млрд сўмлик бензин талон-торож қилингани аниқланди

Шунингдек, қарийб 21,5 млрд сўмлик нефть маҳсулотлари камомади ва катта миқдорда талон-торож ҳолати аниқланди.

346
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Мароқанд нефть базаси”МЧЖга қарашли Булунғур филиалида моддий жавобгар шахси Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида тезкор маълумотларга кўра, жами 21 494,7 млн сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди.

Хусусан:

- Аи-80 автобензинидан 18 340,4 млн сўмлик 2 382,1 тонна;

- ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн сўмлик 4,7 тонна;

- ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн сўмлик 111,6 тонна;

- ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн сўмлик 75,1 тонна.

346
0