Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Британиядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди.

351views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралайди. Бу ҳақда ТИВ баёнотида маълум қилинади.
"Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз", - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради.
Маълумотларга кўра, 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасига бир гуруҳ радикал диний гуруҳ томонидан ҳужум уюштирилди
Гуруҳ аъзолари элчихона биносига бостириб киришган. Бинонинг балконига диний байроқларни кўтарган бир гуруҳ одамлар радикал диний шиорларни айтишган.
351views0replies
0

Комментарии