Поиск
RUUZ

Общество

Бозорларда фойдаланилаётган қарийб 1,5 минг тарози яроқсиз деб топилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тарозиларнинг нотўғри ўлчаётганлиги юзасидан шикоятлар келиб тушган.

354views0replies
0

consumer.gov.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўтказилган навбатдаги ўрганишда олти мингга яқин (5981) тарози асбобларидан 1474 таси (24% ҳолларда) фойдаланишга яроқлилиги тасдиқланмади. Уларда ўз вақтида кўрикдан ўтказилганлигини тасдиқловчи белги мавжуд эмас. Бундай тарозилар меъёрда хизмат кўрсата олмаслиги мумкин, ўлчовларнинг аниқлиги ҳам кафолатланмаган.
"Агентликка истеъмолчилар томонидан харид қилиш чоғида тарозиларнинг нотўғри ўлчаётганлиги юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда. Истеъмолчи томонидан сотиб олинган маҳсулотлар қайта тортиб кўрилганида вазни кам чиққани маълум бўлган", — дейилади хабарда.
Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида сотувчилар томонидан товарларни савдо давомида тарозиларни ўрнатиш талаблари бузилгани ҳам аниқланди. Харидорлар тарозилар ўрнатилган жой атрофи турли товарлар ёки инвентарлар билан тўсиб қўйилгани боис ўлчаб тортиш жараённи кузатишнинг иложи бўлмаган.
Агентлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари Хоразм вилоятидаги “Qo‘shko‘pir dehqon bozor” МЧЖда тарози жиҳозлари ҳолати аянчли эканлиги, бу ердаги мавжуд савдо объектлари умумий сонининг атиги 2 фоизигина савдо марказлари вазн тарозилари билан жиҳозланган, холос.
Андижон вилояти Асака тумани деҳқон бозори “Асака деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида тарозилар билан жиҳозланиш даражаси атиги 5 фоизни ташкил этади.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига кўра, истеъмолчи иш, хизматлар, шунингдек ижрочи, сотувчи тўғрисида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга.
354views0replies
0

Комментарии