• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 августа 2022

Қашқадарёда сув таъминоти моддий жавобгар шахслари 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириб юборди

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

373
0
Бош прокуратура департаменти

Муборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар туманидаги “Кўҳнашаҳар” ва “А.Темур” ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

373
0