Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 25 ёшли ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

Пиёда йўлни кесиб ўтаётган бўлган.

324views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 4 август куни соат тахминан 00:30 атрофида Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган О.М. Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ушбу ЙҲТ натижасида пиёда 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
324views0replies
0

Комментарии