Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 август куни 2008 йилда туғилган Э.Э. Паркент тумани “Ёшлик” маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.
Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.Т.ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган. Натижада, фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.