Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 3 август куни соат 14:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси З.К. иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчига енгиллик қилиб берганлиги эвазига тамагирлик йўли билан талаб қилган 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шу куни унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.