Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда икки кластерга салкам 15 млрд сўмлик ноқонуний субсидия ажратилди

Сохта ҳужжатлар тузиб, давлат бюджетидан субсидия ажратилишига эришган ирригация мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди.

151views0replies
0

andijontongi.uz

Маълум қилинишича, Шўрчи туманида Аму-сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахслари амалда тумандаги кластерга қарашли майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган бўлсада, унга яна қўшимча равишда 993 гектарда томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, давлат бюджетидан кластерга 6 млрд 747 млн 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.
Бундай ҳолат Қумқўрғон туманида ҳам аниқланиб, Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқа манфаатдор шахслар ўзаро тил бириктириб, 2021 йилда 1143 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаган бўлсада, шунча майдонга томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта хулосалар тузиш орқали кластерга 7 млрд 772 млн 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.
Ҳозирда Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдорларига Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан ЖКининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
151views0replies
0

Комментарии