Поиск
RUUZ

Общество

Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланганлиги Қонунда аниқ кўрсатилиши керак — Танзила Нарбаева

Қонунлар халқ ҳаётини енгиллаштириши, одамлар манфаатларига хизмат қилиши керак.

177views0replies
0

UzNews.uz

Айни дамда Олий мажлис сенати биносида Сенатнинг 29-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева Қонунда инсон ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланганлиги ҳақида фикр билдирди.
"Қонунлар халқимиз ҳаётини енгиллаштиришга, одамларимиз манфаатларига хизмат қилиши керак. Ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланганлиги Қонунда аниқ қилиб кўрсатилиши керак. Ҳозир маърузада ҳам эшитдингиз, Уй-жой кодексида 90 дан ортиқ ҳаволаки норма мавжудлиги айтилди.
“Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга кўра қонунларда ҳаволаки нормалар бўлиши мумкин. Лекин уларнинг қўлланилиши асосли ва мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Бу жуда муҳим талаб. Бироқ, афсуски, Кодексни тайёрлаш жараёнида бу жиҳатга етарлича эътибор қаратилмаган – таҳлил қилинмаган.
Қолаверса, ҳаволаки нормалар эртага тор идоравий манфаатларга хизмат қиладиган воситага айланиб қолиши мумкин. Амалиётда бундай ҳолатларни кўп кўряпмиз", — деди Танзила Нарбаева.
177views0replies
0

Комментарии