Бугун, 4 август куни Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Яшнобод туманининг: Шохсанам ҳамда Мунаввар қори кўчалари;
Юнусобод туманининг: Юнусобод 18-даҳа, Оқтепа, Янгиҳаёт ҳамда Мирходжаева кўчалари;
Шайхонтоҳур туманининг: Шофайиз, Чаман, Уйғур, Улуғбек, Уйсоз, Хушрўй, Зиёсаид, Бекзод ҳамда Муқанно кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
"Сабаби, ҳудудлардаги қуввати HL-0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюмин симларни янги замонавий SIP кабел тармоқларига алмаштириш, ҳамда трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда", - дейилади хабарда.
Айни вақтда, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.