Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада заводда ишловчи аёл ўзини бензин билан ёқиб юборди

Прокуратура аёлнинг ўзини-ўзи ёқиб юбориши сабабларини аниқламоқда.

595views0replies
0

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйиб, ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли Ҳ.С., фаолияти тўхтатилган цехдаги иши ўрнига завод қошидаги унитар корхона – “РСМУ Нефть”да таклиф қилинган худди шундай ўриндаги ишга ўтишга кўнмай, кеча, 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган.
Завод тиббиёт пунктида биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Комбустиология бўлимига олиб келиб ётқизилган.
Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда. Жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган. 
595views0replies
0

Комментарии