Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этди

Боланинг вафот этгани бўйича суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра баёнот берилади.

525views0replies
0

UzNews.uz

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги "Тома" маҳалласида жойлашган 24-сон давлат Мактабгача таълим ташкилотининг 5 ёшли тарбияланувчиси тушликдан сўнг тоби қочиши оқибатида зудлик билан тез ёрдам чақирилган. Тиббий ёрдамга қарамай бола вафот этган, дея хабар берди Хоразм вилояти мактабгача таълим ташкилоти Ахборот хизмати.
"Бу бўйича суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ва ҳуқуқни муҳофаза қулувчи ташкилотлар томонидан якуний хулоса берилгач, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тўлиқ баёнот берилади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мактабгача таълим ташкилотларида учинчи маротаба табияланувчи болаларнинг вафот этиш ҳолати кузатилди. Кеча Наманганда 5 ёшли бола боғчада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
525views0replies
0

Комментарии