Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда ёш қизалоқнинг оила аъзолари қамоққа олинди — видео

Қиз онаси, тоғаси ва бошқа яқинлари қамаб қўйилганини айтиб, мурожаат билан чиқди. ИИВ мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

1322views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Маълум қилинишича, 15 июль куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчилар (видеотасвирдаги қизалоқнинг қариндошлари) 1972 й.т. М.М., 1975 й.т. М.С. Асака тумани ҳокимиятига келиб, 2004 й.т. С.И. учун ОТМга имтиёзли ўқишга киришга тавсиянома олиш мақсадида, ҳокимият ҳудудида жанжал кўтаришиб, Асака туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Алиевани жамоат жойида бошқа ташкилот ва муассасалар раҳбарлари кўз олдида ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, сочлари ва кийимларидан тортиб, уриб-дўппослашган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра Д.Алиеванинг қисқа муддатга соғлиғи бузилган.
Бундан ташқари, М.М. 20 июнь куни ўғли билан иқтисодий судга келиб, судда “Асакабанк” АЖ филиалидан ўғлига тегишли МЧЖга 500 млн сўм кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати рад этилганлиги сабабли суд залида жанжал қилиб, банк раҳбарини ҳақоратлаб, дўппослаган.
М.М. Андижон вилоятидаги банклардан жами 738 млн. 210 минг сўм миқдорида кредит маблағларини қўлга киритиб, уларни қасддан тўламасдан келмоқда.
Қайд этилишича, мазкур оила 2017 йилдан буён амалдаги қонун ҳужжатларини бузиши, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслиги, фуқаролар ва давлат идораларининг вакиллари билан деярли ҳар куни турли жанжаллар уюштириб юриши билан аҳоли ҳамда давлат идораларининг эътиборига тушган.
2022 йил 22 июнь куни оила вакиллари М.М., З.Ғ., А.И. ва С.М.ларга аввал ЖК.нинг қатор моддалари билан қамоққа олиш, вояга етмаган С.И.га нисбатан эса уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, М.М. ва унинг жиноий шериклари бўлган оила аъзолари томонидан бошқа бир қатор ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган.
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган айбланувчи М.С.нинг ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган вояга етмаган қизи И.И. айни вақтда яқин қариндошлари опаси, ҳоласи ва унинг турмуш ўртоғи қарамоғига топширилган.
1322views0replies
0

Комментарии