Аввалроқ, ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани, мактаб маъмурияти мазкур ўқувчи ўлимини яширишга урингани, мактабнинг қулаб тушган ҳолати авария экани ҳақида хабар тарқалганди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган хабарга кўра, мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.