Поиск
RUUZ

Общество

Майнинг билан шуғулланувчи шахслар учун ойлик йиғимлар миқдори белгиланди — қонун лойиҳаси

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ойлик йиғимлар миқдори тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

434views0replies
0

Аввалроқ, Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинганди. Унда сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва сертификатни берганлик ёки узайтирганлик учун тўловлар, шу жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун йиғимлар белгиланганди
Мазкур йиғимлар миқдори тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қайд этилишича, йиғимлар миқдори, тўлаш санасида амал қилинаётган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланди:
  • майнерларга – 10 (ўн);
  • хизматлар провайдерларига:
  • крипто-биржа – 400 (тўрт юз);
  • майнинг-пул – 100 (юз);
  • крипто-депозитарий – 5 (беш);
  • крипто-дўкон– 20 (йигирма).
Йиғимлар суммасининг 20 фоизи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тижорат банкдаги ҳисоб рақамига, 80 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади.
434views0replies
0

Комментарии