Поиск
RUUZ

Происшествия

Полшада зўрлаганликда айбланиб, интерполга берилган жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинди

Ўтган йилнинг август ойидан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Полшада қўлга олиниб, Тошкентга экстрадиция қилинди.

1049views0replies
0

ИИВ

Ўзбекистон ва Полша давлатлари Интерпол ходимларининг ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлари натижасида зўрлашда айбланаётган жиноятчи қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
2021 йилнинг август ойидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Н. Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари ҳамкорлигида Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ойида жиноятчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган. Март ойида эса полшалик ҳамкорлар томонидан М.Н. Полша ҳудудига кирганлиги ҳақида хабар келди.
Шундан сўнг Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди ва юборилган процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилди, бунинг натижасида М.Н. ушланди.
Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, ҳуқуқбузар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилди.
1049views0replies
0

Комментарии