Поиск
RUUZ

Общество

“Абитуриентлар учун ОТМларга кириш имтиҳони 8 августдан бошланиши режалаштириляпти” — ДТМ

ДТМ кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича маълумот берди.

130views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда бугун, 2 август куни Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. 
“Имтиҳон 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Таклиф лойиҳа шаклида тегишли ташкилотга киритилган. Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин”, - дейди мутасадди.
Имтиҳон ўтказиш вақтлари ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена соат 7:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 20:00 гача ўтказиш режалаштирилган.
“Таклиф берганмиз. Давлат қабул комиссияси тасдиқлаганидан кейин расман эълон қиламиз”, - дейди ДТМ масъули.
130views0replies
0

Комментарии