Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 70 ёшли отахонни дўппослаб, тишини синдирган эркак қамалди

"Тиззаси билан беш-олти марта калламга, оғзимга тепди. 7 та тишларимни қонатиб, синдириб ташлади", - дейди жабрланувчи.

1104views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 70 ёшли отахонни калтаклаган шахс видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалганди. 46 ёшли эркак қўлга олиниб, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда BuKun информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри "Бекбарака" савдо мажмуаси яқинида 70 ёшли эркак йўловчининг юкларини машинасига ортаётган вақтида унинг олдига Cobalt келиб тўхтаган.
Отахон Cobalt эгасидан машинасини четроққа қўйишини сўраган. Шундан сўнг, улар ўртасида жанжал содир бўлган.
"Мен машинангни сал нарироққа қўй дегандим, бор йўқол, ишинг бўлмасин деди. Автомашина эшигини шундай ёпиб қўйдим, қилган ишим шу. Беш олти марта калламга тепиб, 7 та тишларимни қонатиб, синдириб ташлади", - деди жабрланувчи.
Қайд этилишича, судланувчи бундан аввал ҳам бир нечта жиноятлари сабаб судланган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг “д” бандида билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1104views0replies
0

Комментарии