Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Matiz ва пиёда иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz ҳайдовчиси 5 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди.

400views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 30 июль куни тахминан соат 15:30 атрофида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ш. ўзининг бошқарувидаги Matiz автомашинасида Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1988 йилда туғилган Т.Н. ва вояга етмаган 2017 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда Т.Н. ва Х.М.лар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқизилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. А.Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
400views0replies
0

Комментарии