Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Озарбайжон билан қўшма инвестиция фондини ташкил этиш, заргарлик фабрикаси ва ипак ишлаб чиқариш кластери қуришга келишиб олди

Ноябрда Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг турли вилоятларидаги ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ташкил этилади.

207views0replies
0

mift.uz

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этиш, заргарлик фабрикаси ва ипак ишлаб чиқариш кластери қуришга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг музокаралари якунларида маълум бўлди. 
Шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси муҳокамаси доирасида Бард шаҳри яқинидаги 6 та туманда кластерини ташкил қилиб, ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Евлах пилот агропарки ва Агдам саноат паркида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Тошкент шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш, кимё саноати, энергетика, нефт ва газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор масалалар келишиб олинди.
Ушбу йўналишдаги амалий тадбирларни муҳокама қилиш жараёнида томонлар жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ҳудудларнинг биринчи форумини, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг турли вилоятларидаги ишлаб чиқарувчилар кўргазмасини ташкил этишга келишдилар.
Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооператсиясини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ўртасида Ўзаро англашув меморандуми, Озарбайжон иқтисодий зоналарни ривожлантириш агентлиги ҳамда "Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзтекстилсаноат" уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлари йуридик кучга эга бўлди.
207views0replies
0

Комментарии