Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистон ва Япония ўртасида Begim-Yamada парфюмерия ва косметика заводи очилиши бўйича меморандум имзоланди

Заводда Eternity Young номи остида гўзаллик воситаларини яратиш режалаштирилган.

60views0replies
0

Ўзбекистон савдо-саноат палатасида раис Д.Ваҳобов ва Begim МЧЖ вакиллари ҳамда Япониянинг Hyogo Prefecture Gulf Development ва Cosmo Beauty Factory компаниялари, Япониянинг Ўзбекистондаги ва Ўзбекистоннинг Япониядаги вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Begim-Yamada парфюмерия ва косметика заводи очилиши бўйича меморандум имзоланди. Заводда маҳсулотлар Авиценна каби шарқ табибларининг қадимий рецептлари, Япония ва Ўзбекистоннинг ноёб ўсимликлари ва Япониянинг қадимги «Кайдзен» фалсафаси асосида ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг ипак қурти пилласи ва Япониянинг вулкан кўчкиси асосида юз учун крем ва спрей намуналари ишлаб чиқилмоқда. Барчаси ер остидан – экологик маҳсулот.
Бу Марказий Осиёдаги қўшма корхона шаклидаги биринчи парфюмерия ва косметика заводи.
Реклама ҳуқуқлари асосида
60views0replies
0

Комментарии