Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда 2 қоп кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кетаётган шахс ушланди

Мазкур дориларнинг умумий қиймати 705 млн 600 минг сўмни ташкил қилмоқда.

271views0replies
0

Божхона хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Пахтаобод тумани марказида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган Lacetti автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли бўлган 2 дона қоп белгиланган тартибда очиб кўрилди.
Текширув натижасида ушбу қопларда хорижда ишлаб чиқарилган 20 минг 160 дона Regapen 300mg номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 
Божхона расмийлаштирувини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек сақлаш ва ташиш қоидалари риоя қилинмаган ҳолда олиб кетилаётган мазкур дориларнинг умумий қиймати 705 млн 600 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув харакатлари давом эттирилмоқда.
271views0replies
0

Комментарии