Куни кеча Мингбулоқ туманидаги тунги клубда Ойбек маҳалласининг инспектори Мелиев Ойбек томонидан 4 нафар "шўх" қизлар ва 2 нафар вояга етмаган ёшлар қўлга олингани ва уларнинг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИБга олиб келиниб бармоқ излари олингани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоққа сиздирилди.
"Бугун, Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими томонидан ушбу қизлар билан самимий суҳбат ташкил этилди.
Суҳбатда қизларнинг хатти-ҳаракати маънавиятга тўғри келмаслиги, бугунги кунда хотин-қизларга кенг имкониятлар яратилгани ҳақида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг уларга Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи совға қилинди. Романдаги Кумуш образига хос хусусиятлар санаб ўтилди", — дейилади хабарда.
